Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида "Таshkent open - 2015" халқаро турнирининг асосий тўр баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақанинг биринчи даврасида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова хорватиялик Петра Мартич билан ўзаро баҳс олиб борди. Бир соат ва 21 дақиқа давом этган мазкур беллашувда Нигина 6:4, 6:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритиб, иккинчи даврага йўл олди.

Мусобақанинг нимчорак финалида Нигина Абдураимова швейцариялик Стефани Вогель ҳамда швециялик Йоханна Ларссон учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади.

Манба : sports.uz