Сурия президенти Башар Асад қўшинлари Россиядан келтирилган қурол-аслаҳаларни исёнчи гуруҳларни бомбардимон қилиш учун ишлатмоқда, деб маълум қилди The Times нашри.

Бунда Кремлнинг Россия қурол-аслаҳалари Сурия қўшинлари томонидан “ИШИД” гуруҳига қарши ишлатилаётгани ҳақидаги гаплари келтирилмоқда.

Нашрдаги мақолада айтилишича, охирги ҳафталарда бутун мамлакат бўйлаб исёнчи туманлардаги фаоллар янги самолётлар ва қурол-аслаҳа ёрдамида авиазарбалар берилаётгани ҳақида маълумот берганлар.

“Зарбаларнинг аксарият қисми “ИШИД”га эмас, исёнчи гуруҳларга берилмоқда”, деб айтилмоқда мақолада.