Туркия хавфсизлик кучлари томонидан 29 сентябрь куни чегара ҳудудларида ўтказилган махсус амалиётлар жараёнида 30 нафардан зиёд Курдистон ишчилар партиясининг жангарилари йўқ қилинди, дея хабар бермоқда Reuters.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган.

Бундан аввалроқ эса турк ҳарбийларининг Курдистон ишчилар партиясининг Ироқ шимолидаги лагерларига авиазарбалар бергани ҳақида хабар қилинган эди. Натижада 55 киши ҳаётдан кўз юмди.