Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Сурия президенти Башар Асаднинг мамлакатдаги қарама-қаршиликни бартараф этиш даври жараёнига қатнашмаслиги зарурлигини айтиб ўтган. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.

“Асад Суриядаги инқирознинг бош сабабчисидир. У инсониятга қарши жиноят қилди. Ўтиш жараёни Асадсиз ва мана шу жиноятларни қилган гуруҳларсиз бўлиши зарур”, — деди у.

Довудўғли бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи давомида айтиб ўтган.