UzReport TV телеканали 30 сентябрь куни УЕФА Чемпионлар лигасининг қайси ўйинни тўғридан-тўғри кўрсатишини маълум қилди.

UzReport TV телеканалининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинишича, каналда чоршанба куни, соат 23:45дан бошлаб ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Вольфсбург" учрашувини тўғридан-тўғри эфирда кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, UzReport TV телеканали УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинларининг тўғридан-тўғри трансляциясини бугундан давом эттиради.

Бугун каналда "Порту" ва "Челси" ўртасидаги ўйин тўғридан-тўғри кўрсатилади.