“Евроцемент груп” холдинги таркибига кирувчи “Оҳангаронцемент” корхонасида 2015 йил августи якунларига кўра ишлаб чиқариш ўсиши кузатилмоқда.

Ҳисобот даврида корхона 164 минг тонна цемент ва 127 205 тонна клинкер ишлаб чиқарган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларидан 2.5 (4 минг тонна) ва 12.2 (13 822 тонна) фоизга кўпроқдир.

Корхона ўз истеъмолчиларига 164 863 тонна юқори сифатли цемент етказиб берган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 1.2 фоизга (1 907 тонна) кўпроқдир.