2016 йилдан 150 миллион юлдузни ўз ичига оладиган Майданак юлдузлар каталогини тузиш ишлари бошланади

Ўзбекистон 30 Сентябрь 2015 1851

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти Хитой фанлар академиясига қарашли Миллий астрономия обсерваториялари билан Майданакдаги телескопни модернизациялаш ишларини бошлаб юборди.

Кўзгусининг диаметри 1 метр бўлган ушбу телескоп ёрдамида 2016 йилдан Майданак юлдузлар каталогини тузиш ишлари бошланади. Каталог 150 миллион юлдузни ўз ичига олади.
Бу ҳақда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган “Астрономия фани истиқлол йилларида” деб номланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ўзбекистон ахборот агентлигининг хабарига кўра, ҳозирда Майданак обсерваториясининг Япония Миллий астрономия обсерваторияси, Жанубий Корея университетлари ассоциацияси, Германия, Франция обсерваториялари тадқиқотчилари билан биргаликдаги илмий изланишлари янада кенгайган.

Халқаро алоқаларни ривожлантириш натижасида Майданак расадхонаси астроиқлими билан бирга замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлиги бўйича ҳам жаҳондаги энг нуфузли обсерваториялар сафидан ўрин олган.

Институт олимларининг изланишлари самарасида Самарқанд кичик сайёраси, шунингдек, бир қатор сайёралар кашф этилди.

Институт кўмаги билан мамлакатимизнинг олий ўқув юртларида олтита ўқув обсерваторияси ишга туширилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар