АҚШ ва Саудия Арабистони Асадни қўллаб-қувватлашга кўнмади

Жаҳон 30 Сентябрь 2015 3965

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Нью-Йоркда иттифоқчилари билан музокаралардан сўнг Путиннинг таклифини “пахтавон ўқ узиш”га тенглаштирди.
“Россия ҳамда унинг ҳаммаслакларига ҳурматимни изҳор қилган ҳолда шуни айтишим лозимки, Асаднинг Сурияда келажаги йўқ, - деди у.

– Агар Россия дарҳақиқат ИШИДга қарши курашга қизиқаётганида эди, у аллақачон мавжуд халқаро коалицияга қўшилган бўлар эди. Аммо Россия қўшинларининг Сурияда жойлаштирилиши радикалларга қарши курашишга эмас, Асад ҳокимиятини қўллаб-қувватлашга қаратилгандир”.

Ал-Жубайр Суриядаги вазиятни юмшатишнинг икки йўлини тилга олди: сайловларга тайёргарликни амалга оширадиган муваққат кенгаш яратиш ёки ҳарбий чоралар кўриш. Танловни эса, унинг фикрича, Дамашқ амалга оширади.
Вашингтон позицияси эса бироз ўзгарди. У илгаригидай Башар Асаднинг четлаштирилиши тарафдори, аммо бу жараённинг тезкорлик билан эмас, балки босқичма-босқич амалга оширилишига рози бўлмоқда.

АҚШ давлат котиби Жон Керри Асаднинг дарҳол алмаштирилиши Сурия жамиятида “портлаш”ни келтириб чиқариши ва вазиятни янада мураккаблаштириши мумкинлигини айтиб ўтди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар