Луизиана штатида хато туфайли қамоқдан чиқариб юборилган қотил қидирилмоқда, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Жиноятчининг исми Бенжуиэл Жонсон. У 2013 йилда қотиллик учун қамоққа олинган.
22 сентябрь куни у “Диксон” ахлоқ тузатиш муассасасидан бошқа жиноятлар билан боғлиқ юрисдикциядаги муассасасига юборилди. У ердан эса жиноятчини қўйиб юборишди. Тахминларга кўра, бу хатога қамоқ амалдорларидан бири йўл қўйган.