Австралиядаги энг мўйдор қўй Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда The Canberra Times нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, унинг устидан 41.1 кг мўй қирқиб олинган. Бу натижа янги расмий рекорд бўлди. Илгариги рекорд муаллифи – Биг-Бен лақабли қўйнинг натижаси 28.9 кг эди.
Крис лақабли янги рекордсменнинг “сартароши” тўрт карра Австралия чемпиони Йен Элкинсдир.