Microsoft асосчиси Билл Гейтс 22-марта АҚШнинг энг бой 400 одами рўйхатини бошқариб келяпти. Forbes нинг ҳисоб-китобларига қараганда миллиардернинг пуллари олдингига қараганда 3,2 млрд долларга камайган. Ҳозирда Гейтснинг ҳисобида 76 млрд доллар маблағ бор.

Иккинчи ўринда Berkshire Hathaway компанияси бош директори Уоррен Баффет турибди. Унинг ҳисобидаги пуллар миқдори 62 млрд доллар. Учинчи ўрин эса 47,5 млрд доллар билан Oracle раҳбари Ларри Эллисонга насиб этди.

Топ 10 га қуйидаги шахслар кирган: Amazon.com нинг бош директори Жефф Безос (47 млрд доллар), ака-ука Дэвид ва Чарльз Кох (41 млрд доллар), Facebook раҳбари Марк Цукерберг (40,3 млрд доллар), Нью-Йоркнинг собиқ мэри Макл Блумберг (38,6 млрд доллар), Wal-Mart ҳамсармоядори Жим Уолтон (33,7 млрд доллар) ва Google бош директори Ларри Пейж (33,3 млрд доллар).