Британия Россиядан Асад мухолифларига зарбалар берилмаганини тасдиқлашини сўрамоқда

Жаҳон 30 Сентябрь 2015 2570

Буюк Британия Россиянинг Россия ҳарбий-ҳаво кучлари Сурияда президент Башар Асад тузумининг мухолифларига эмас, балки айнан “ИШИД” террорчилик гуруҳига зарбалар берганини тасдиқлашига умид билдирмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд айтиб ўтди.

“Жаҳон ҳамжамияти Россиядан амалга оширилган зарбалар Асад тузумининг мухолифларига эмас, балки “ИШИД”га қарши берилганини тасдиқлашини кутиб қолади”, деб таъкидлаб ўтди Хаммонд.

Шу билан бирга Хаммонд “Россия ўз эътиборини Сурияда “ИШИД”га қарши курашишга қаратишга қарор қилганини ижобий қаршилашини” айтди.

Кўпроқ янгиликлар