Чемпионлар Лигаси, Н гуруҳи: “Зенит” “Гент”ни ютиб 1-ўринга чиқиб олди, “Лион” ўз майдонида “Валенсияга” мағлуб бўлди

Спорт 30 Сентябрь 2015 1688

29 сентябрда Чемпионлар Лигаси саралаш босқичининг 2-турида Н гуруҳи вакили Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби “Гент” билан ўз майдони “Петровский”да учрашди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Петербургликлар кетма-кет 2-ўйинда ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Артём Дзюба Халкнинг узатмасидан кейин аниқ зарба билан ҳисобни очди. 56-дақиқада Томас Маттон жавоб тўпини киритди. 64-дақиқада Олег Шатов дарвозабон билан яккама-якка чиқиб тўп урди.

Чемпионлар Лигаси, Н гуруҳи, 2-тур
Зенит (Санкт-Петербург) – Гент (Гент) – 2:1
Голлар: Дзюба, 35 (1:0); Маттон, 56 (1:1); Шатов, 67 (2:1).

Гуруҳдан ўрин олган яна бир учрашувда “Валенсия” мезбонда “Лион” устидан минимал ҳисоб билан ютуққа эришди.

Лион (Лион) – Валенсия (Валенсия) – 0:1
Гол: Фегули, 42 (0:1).

Гуруҳ мусобақа жадвали 2-турдан кейин қуйидагича кўриниш олди: 1. “Зенит” – 6 очко; 2. “Валенсия” – 3; 3. “Лион” – 1; 4. «Гент» – 1.

Кўпроқ янгиликлар