Сурия ахборот вазирлиги Дамашқ Россиядан ҳарбий ёрдам сўраганини тасдиқлади. Бу ҳақда вазирнинг сиёсий маслаҳатчиси Али ал-Аҳмадий “Россия 24” телеканали эфирида маълум қилди.
“Россия ҳукумати Сурия армиясига ёрдамга келса, айниқса ҳарбий ҳаво кучларини олиб келса, бу Сурия армиясига мамлакатни сақлашда жиддий ёрдам бўлади. Бу Сурия ҳукуматининг илтимосига кўра амалга оширилмоқда”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин томонидан қуролли кучларни мамлакат ташқарисида қўллаш ҳақидаги сўровнома Федерация кенгаши томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.