Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди

Спорт 30 Сентябрь 2015 1523

1-3 октябрь кунлари Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт саройида дзюдо кураши бўйича Гран-При туркумига кирувчи йирик халқаро турнир ўтказилади.

Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 52 давлатидан 355 нафар спортчи (200 нафар эркак – 155 нафар хотин-қиз) жами 14 вазн (7 вазнда эркаклар – 7 вазнда хотин-қизлар) тоифасида совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Гран-При турнири иштирокчилари орасида кўплаб Олимпиада ўйинлари, жаҳон ва қитъавий чемпионатлар, шунингдек, турли даражадаги йирик халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари кўпчиликни ташкил этмоқда.

Мукофот жамғармаси 100.000 АҚШ долларини ташкил этган Тошкент Гран-Присида 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ҳам ўйналади.

Жумладан, мусобақада олтин медалга сазовор бўлганлар 300 рейтинг очкосига, иккинчи ўрин соҳиблари 180, бронза медали совриндорлари эса 120 рейтинг очколарига эга бўлишади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бундай даражадаги Гран-При турнирлари ҳар йили дунёнинг ўнта давлатида ташкил этилади. Халқаро дзюдо федерацияси томонидан мазкур Гран-При турнирини 2013-2016 йиллар давомида қаторасига тўрт йил ўтказилиши белгилаб қўйилган. Агарда дастлабки йили бўлиб ўтган мусобақада 20 давлат вакиллари иштирок этишган бўлса, 2014 йили 42 давлат полвонлари, жорий йилги мусобақага эса 52 давлат спортчилари ташриф буюришган.

Ўзбекистон дзюдочилари 2013 йилги турнирда 5та олтин, 3та кумуш ва 5та бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашган бўлса, 2014 йилги Гран-При турнирида битта олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медалига сазовор бўлишган. Бу йилги мусобақада Ўзбекистон шарафини жами 42 нафар (28 нафар эркак – 14 нафар хотин-қиз) спортчи ҳимоя қилади.

Бугун Тошкентдаги “Wyndham” меҳмонхонасида ўтказилган матбуот анжуманида сўзга чиққан Халқаро дзюдо федерацияси масъул ходимлари Тошкентда бошланажак Гран-При турнирининг нуфузи ва даражаси ҳақида атрофлича тўхталиб, Ўзбекистон ҳар қандай спорт тадбирларини ҳақиқий байрамона руҳда ташкил этиш борасида бой тажрибага эга эканлигини, биргина дзюдо бўйича ўтказилаётган мана шундай халқаро миқёсдаги мусобақалар ҳам бунинг ёрқин исботи эканлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтишди ва бу учун ҳукумат раҳбариятига, Республика спорт жамоатчилигига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон дзюдо федерацияси президенти Армен Багдасаров журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, мамлакатимиз терма жамоаси бўлажак мусобақага ҳам ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрганини ва “Ўзбекистон” спорт саройига ташриф буюрадиган мухлислар уч кун давомида дунёнинг номдор полвонлари иштирокида бири-биридан муросасиз бўлган беллашувларнинг гувоҳига айланишларини таъкидлади.

Маълумот учун, Гран-При турнирининг саралаш беллашувлари ҳар куни соат 11:00дан бошланади. Ярим финал ва финал баҳслари эса кечки 17:00дан бошланади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими 1 октябрь куни соат 16:15да бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар