АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуденнинг твиттердаги аккаунти обуначилари сони 2 соат ичида 250 мингдан ошиб кетди.

Аввалроқ АҚШ махсус хизматларининг глобал кузатув олиб бориши ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор этгани учун тақиб қилиниб келинаётган Эдвард Сноуден Twitter ижтимоий тармоғида аккаунт очгани маълум қилинганди.

Сноуденнинг “Энди сиз мени тинглаяпсизми?” деб ёзган биринчи твитига жавоблар – ретвитлар сони 35 мингтадан ошиб кетган.