Ўзбекистонлик сиёсатшунос Фарҳод Толипов, EurasiaDaily нашрига берган интервьюсида ИШИДнинг Марказий Осиёдаги истиқболларига тўхталиб ўтди.
ИШИД ва Ўзбекистон ислом ҳаракатининг Марказий Осиёга бостириб кириш эҳтимолига баҳо берар экан, эксперт шундай деди:
“Бунинг эҳтимоли кам. У ҳали бирорта мамлакатга бостириб келгани йўқ (агар айнан шу атама қўлланадиган бўлса), қаерда пайдо бўлган бўлса, ўша ерда фаолият юритмоқда. ИШИДга қарши халқаро коалиция ишлаётган бир пайтда бу ташкилот минтақавий экспансия уюштирадиган салоҳиятга эга деб ўйламайман”.