Франция Сурия президенти Башар Асадга нисбатан тергов ишларини бошлаб юборди. France-Presse агентлигининг маҳаллий суддаги манбаларга таяниб ёзишича, Асад инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.
Тафтиш асосан 2011-2013 йилларда содир этилган жиноятларни кўзда тутмоқда. Франция терговчилари кўп жиҳатдан Цезарь исмли рассомнинг маълумотларига таянмоқда. У 2013 йилда Суриядан қочган бўлиб, ўзи билан 55 мингдан ортиқ сурат олиб келган.
Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг баёнотига кўра, Франция керакли чоралар кўриш масъулиятини ўз зиммасига олмоқчи.