“Кучли еттилик” гуруҳи давлатлари ЕИ ва Форс кўрфазидаги ҳамкорлари билан келишган ҳолда БМТ қочқинларга ёрдам кўрсатишига 1.8 млрд доллар ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штаймайер баёнот берди.

“Биз БМТнинг халқаро гуманитар ташкилотларига қочқинларга ёрдам кўрсатилиши учун 1.8 млрд доллар ажратишга қарор қилдик”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.