Honda ўзининг янги водород модели дизайнини намойиш қилди

Технология 30 Сентябрь 2015 2256

Honda компанияси водород ва кислород ўртасидаги кимёвий реакция натижасида энергия ишлаб чиқарувчи ёниғли катакчаларидан қувват оладиган электр двигатель билан таъминланган FCV хэтчбек моделининг расмий тасвирларини илк маротаба эълон қилди. Мазкур янги автомобиль намойиши октябрь-ноябрь ойларида Токиодаги автосалонда бўлиб ўтади.

Honda вакилларининг қайд этишларича, “юқори қувватли двигателлар” билан таъминланган FCV модели захираси 700 километр масофани босиб ўтишга етади. Япон автомобиль ишлаб чиқарувчиси машинасига фавқулодда вазиятларда бинони электр токи билан таъминловчи қурилма ҳам жойлаштирилган.

FCVнинг ҳаракат имкониятлари ва двигателининг қуввати ҳақидаги маълумотлар ҳозирча ошкор қилингани йўқ. Шунингдек, японлар FCV моделнинг якуний номи эмаслигини ҳам айтиб ўтишди.

Honda FCV автомобилига энг яқин модел FCEV прототипи бўлиб, у 2013 йил ноябрь ойида АҚШнинг Лос-Анджелес шаҳрида бўлиб ўтган моторшоуда намойиш қилинган эди. Унинг захираси 386 километрлик йўлни босиб ўтишга етарли. Орадан бир йил ўтиб японлар бир марталик захира билан 482 км масофагача ҳаракатланувчи концепт-карнинг FCV деб номланган яхшиланган намунасини намойиш этди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар