Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигида 29 сентябрь куни “Ишлаб чиқаришни локализация қилиш ва тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вазирлик мутахассислари ишлаб чиқаришни локализация қилиш дастури мақсадлари, вазифалари ва устувор томонлари билан ОАВ вакилларини қисқача таништириб ўтдилар. Шунингдек, ушбу дастур ижросида эришилган натижалар ҳақида гапирилди.

Хусусан, 2000 йилдан буён мамлакатда ушбу дастур доирасида 4 млрд долларлик қийматга эга жами 2.5 минг лойиҳа амалга оширилгани таъкидланди.
Шу давр ичида импорт ўрнини босиш даражаси 220 маротаба ўсди. Охирги 10 йил мобайнида локализация қилинган маҳсулот саноат ишлаб чиқариши ҳажмидаги улуши 9.2 фоиздан 20 фоизга ошди.