Ислом Каримов Наманган вилоятига ташриф буюрди

Жаҳон 30 Сентябрь 2015 8329

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 29 сентябрь куни Наманган вилоятида бўлди.

Мамлакатимизнинг изчил тараққиёти, инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари Наманган вилоятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Вилоят аҳли саноат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, хизмат кўрсатиш соҳаларида фидокорона меҳнат қилиб, Ватанимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси ўзгариб, аҳолининг ҳаёт даражаси юксалиб бораётир. Наманган шаҳридаги Истиқлол кўчасида 8, Бобур кўчасида 16 кўп қаватли турар жой бинолари, кўплаб савдо ва маиший хизмат шохобчалари барпо этилди. Наманган халқаро аэропорти, “Яшил” деҳқон бозори реконструкция қилинди. Янги йўллар, сўлим хиёбонлар шаҳар чиройига чирой қўшди.

Вилоятда 2015 йилнинг биринчи ярмида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 9,7 фоиз ўсди. Замонавий саноат тармоқларини ташкил этиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш изчил давом этмоқда. 2013-2015 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 922 лойиҳа амалга оширилди.

Президентимиз Наманган вилоятига сафарини Мингбулоқ туманидаги “Барака” фермер хўжалиги билан танишишдан бошлади.

Жорий йилда вилоятда 79 минг гектар майдонда ғалла экилиб, 500 минг тоннага яқин ҳосил кўтарилди. Бугунги кунда 82 минг 600 гектар майдонда етиштирилган пахта йиғиб-териб олинмоқда.

Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида ерларнинг унумдорлигини ошириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасини “Барака” фермер хўжалиги мисолида ҳам кўриш мумкин. Фермер хўжалигида бу йил ғалланинг ҳар гектаридан ўртача 65 центнердан ҳосил олинди. Пахта далаларида ҳам юқори ҳосил етиштирилди.

Ислом Каримов мазкур фермер хўжалиги даласида фермерлар билан суҳбатлашди.

Мулоқот чоғида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ривожи учун кенг имкониятлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам ушбу соҳа жадал равнақ топаётир. Кичик бизнес субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 68,5 фоизни ташкил этмоқда. Улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани натижасида ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш ҳажми муттасил ошиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 56,3 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди. 17 минг 260 янги иш ўрни яратилди.

”Илгари ҳавас қилган мақсадларимизга бугун эришмоқдамиз. “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун” деган эзгу ғоя одамларимиз ҳаётида ўз ифодасини топмоқда. Бу барчамизга қанот, ўз кучимизга ишонч, айни чоғда қувонч бағишламоқда”, деди Юртбошимиз.

Президентимиз Уйчи туманидаги “Обод замин” фермер хўжалиги далаларига ҳам ташриф буюрди.

Мазкур хўжалик ишчилари бу йил ғалладан 75 центнердан хирмон кўтарган. Шу кунларда етиштирилган мўл пахта ҳосили йиғиб-териб олинмоқда.

Барча ҳудудларда бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Кўркам уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар шаҳару қишлоқларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, халқимиз фаровонлигининг юксалишига хизмат қилмоқда.

Вилоятда ўтган йили 260, бу йил 140 намунавий уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Янги массивларда табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви тармоқлари тортилиб, ички йўллар қурилди. Маҳалла гузарлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, спорт мажмуалари бунёд этилди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53514 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65528 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161119 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26915 Жамият
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 2 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 399 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 840 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Кўпроқ янгиликлар