АҚШ давлат котиби Жон Керри АҚШнинг Сурия президенти Башар Асад масаласига ёндашуви ўзгарганини тан олди. Бу ҳақда CNN канали хабар бермоқда.

Телеканалга берган интервьюсида у Россия ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳамкорлигига тўхталар экан, Асад ўтиш даврида президентликни тарк этиши лозимлигини яна бир бор такрорлади. Илгарироқ расмий Вашингтон Асадни дарҳол кетказиш зарурлигини қўллаб-қувватлаб чиқаётган эди.

Керри Асаднинг дарҳол алмаштирилиши Сурия жамиятида ички портлашни келтириб чиқариши мумкинлигини, бу эса вазиятни янада мураккаблаштиришини таъкидлади.