Москванинг Сурияга нисбатан ташаббуси мазкур мамлакатдаги вазиятни назорат қилишда янги имкониятларни очади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри 29 сентябрь куни Американинг CNN берган интервьюсида маълум қилди.

У Россия президенти Владимир Путин илгари сурган таклиф ва унинг ҳаракатлари АҚШнинг бурчакка сиқиб қўйгани тўғрисида берилган саволга эътирозини билдирди.
“Мен бу фикрга мутлақо қаршиман, - деди давлат котиби. – Мен қандай йўл билан бизни бурчакка сиқиб қўйишганини кўрмаяпман. Ҳақиқатда эса, ўйлайманки, бунда кўпроқ имкониятлар пайдо бўлди. Бу имкониятлар биз учун Сурия муаммосини қандай ҳал этиш масаласини кўтариб чиқади”, - деди Америка дипломатияси раҳбари.

Керрининг тасдиқ қилишича, бу ҳолат Путин ҳаётини янада мураккаблаштиради. “Агарда у Асад, Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” томонида бўлса, минтақадаги сунний давлатлар билан жиддий муаммолар юзага келиши мумкин”, - деди у.
Давлат котиби Сурияда сиёсий ҳолатни суннийлар билан келишувларсиз йўлга солиш учун имконсиз.

Шунингдек, Керри АҚШнинг Сурияда ҳокимиятни топшириш “тартибли ва бошқарувли” бўлиши ҳамда ушбу жараёнда “вакуум ёки портлашлар” юзага келмаслиги тарафдори эканини айтиб ўтди.