KUN.UZ дайжести: 29 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Жамият 30 Сентябрь 2015 3609

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 29 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳудудига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди>>

Душанба, 28 сентябрь куни тахминан тонгги 7:30 атрофида номаълум шахс томонидан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳудудига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди

Тошкентда тухум нега қимматлашди?>>

Сўнгги ярим ой ичида Тошкент дўконларида тухумнинг нархи 300-400 сўмга ошиб кетди. Кейинчалик нархлар хиёл тушган бўлса ҳам, улар ҳанузгача мўътадил эмас

Биометрик паспортлар олишга 100 кун вақт қолди>>

Маълумки, Ўзбекистонда биометрик паспортлаш тизимига 2015 йилнинг охирига қадар ўтиш белгиланган. Айни кунларда бу мухлат якунига етишига 3 ойдан бироз кўпроқ вақт қолмоқда. Фурсатнинг қисқариб бораётгани аҳолини хавотирга солиб, турли саволларга сабаб бўлмоқда

Интернетда “Spark” автомобилининг “Ravon” бренди остида чиқарилган суратлари пайдо бўлди>>

Фейсбукда “Водители Ташкента” гуруҳида “Spark” автомобилининг “Ravon” бренди остида чиқарилган суратлари пайдо бўлди

Путин: Ғарб нималар қилиб қўйганини энди тушундими?>>

Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош Ассамблеяси саммитидаги чиқишида Ғарб давлатларининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада АҚШ билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари анархия ва урушни келтириб чиқарди

Путин қандай вазиятда тўртинчи президентлик муҳлатига номзодини қўйишини айтди>>

Россия президенти Владимир Путин тўртинчи марта президентликка ўз номзодини кўрсатиш-кўрсатмаслиги ҳақида аниқ қарорга келмади. Бу ҳақда у америкалик журналист Чарли Роузга берган интервьюсида айтиб ўтди

Озода Нурсаидова "Uzbek Idol" шоуси лойиҳасини бошламоқда>>

Бир мунча вақт катта ижодий лойиҳаларда кўриниш бермаган хонанда Озода Нурсаидова янги лойиҳа устида иш олиб бормоқда

Абитуриентларни ўқишга киритиш баҳонасида одамларни чув тушириб юрган фирибгарлар фош этилди>>

Тошкентда абитуриентларни ўқишга жойлаштириб қўйиш баҳонасида одамларни алдаб пулини олиб юрган фирибгарлар Носир Жўрабоев ва Низом Алимовлар қўлга олинди

Путин ва Обаманинг учрашуви 1,5 соатдан ортиқроқ давом этди>>

АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессияси доирасида икки томонлама учрашув ўтказилди

Назарбоев БМТнинг бош офисини Осиёга кўчиришни таклиф қилди>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида дунёда тинчликни таъминлаш ва ядродан холи дунёни яратишни таклиф қилди

Путин: АҚШ Янукович душманларига 5 млрд доллар сарфлади>>

АҚШ Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг душманларини қўллаб-қувватлашга 5 млрд доллар сарфлади

Путин: Немцовнинг ўлдирилиши – Россия тарихининг шармандали саҳифасидир>>

Мухолифатчи сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши Россия тарихининг энг шармандали саҳифаларидан биридир. Буни Россия президенти Владимир Путин тан олди

Пол Уокернинг қизи отасининг ўлимида Porsche компаниясини айблади>>

2013 йилда ЙТҲда ҳалок бўлган таниқли киноактёр Пол Уокернинг қизи Германиянинг Porsche автомобиль компаниясини судга берди

Жон Маккейн Обамани Путин билан учрашишга қарор қилгани учун танқид қилди>>

Республикачи-сенатор Жон Маккейн АҚШ президенти Барака Обамани БМТ Бош ассамблеяси 70-сессияси давомида Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш борасидаги режаси учун танқид қилди

Армани вориси масаласини ҳал қилди>>

Armani модалар империяси асосчиси Жоржио Армани ўз таржимаи ҳоли билан боғлиқ равишда вориси масаласини ҳал қилди

Обама БМТда рақс ва ибодат ўртасида қолгани ҳақида ҳазил қилди>>

АҚШ президенти Барак Обама ҳазил тариқасида БМТ саҳнасида ибодат қилиши керакми, рақсга тушишми – билмай қолганини маълум қилди. У БМТ Бош Ассамблеяси доирасида давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари учун ташкил этилган байрамона тушликдаги қадаҳ сўзини ушбу жумлалар билан бошлади

25 октябрдан Украина авиакомпаниялари Россия ҳаво ҳудудидан фойдалана олмайди>>

Россия транспорт вазирлиги Росавиацияга Украина авиакомпанияларига 25 октябрдан бошлаб улар РФ ҳаво ҳудудидан ўта олмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш йўллашга кўрсатма берди

The Times: Сурия Россия бомбаларини ИШИДга эмас, исёнчиларга қарши ишлатмоқда>>

Сурия президенти Башар Асад қўшинлари Россиядан келтирилган қурол-аслаҳаларни исёнчи гуруҳларни бомбардимон қилиш учун ишлатмоқда

Марказий Африка Республикасида қамоқхонадан 500 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди>>

Марказий Африка Республикаси (МАР) пойтахти Бангидаги қамоқхонадан 500 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар