КХДР Жанубий Кореяга икки томон оилаларини ўзаро кўришишни тақиқлаши билан таҳдид солди

Жаҳон 30 Сентябрь 2015 1859

Шимолий Корея ҳукумати Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқидан сўнг режалаштирилган дастурга мувофиқ икки томондаги оилаларни бирлаштиришдан бош тортиши мумкин. Бу ҳақда «Ренхаб» хабар беради.

Мамлакат ҳукуматининг маълум қилишича қачонки Жанубий Корея уларнинг ядровий дастурига халақит қилишни бас қилгачгина, ушбу дастурни ҳаётга татбиқ этишади.

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясида чиқиш қилиб, ўз нутқида КХДРга ядровий дастурдан воз кечиш эвазига иқтисодий ёрдам беришини айтиб ўтган эди.

Кўпроқ янгиликлар