Россия ҳарбийларидан хорижда фойдаланиш қарори тўғридир. Бу ҳақда ҳарбий таҳлилчи Виктор Литовкин Sputnik агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Қонунан сайланган президент Башар Асадни қўллаш бу, бир тарафдан, бизнинг бурчимиз, иккинчи тарафдан эса, Россиянинг Ўрта Ер денгизи минтақасида қолиши учун имкониятдир, - деди у. – У ҳар доим ишончли ҳамкор бўлган Сурия билан алоқаларни давом эттириши лозим”.
Литовкининг фикрича, халқаро террорчилик ҳаракати тўхтатилмаса, у Яқин Шарқдан чиқиб, Марказий Осиёга кириб келиши, ундан Татаристон ва Бошқирдистонга ўтиши мумкин. Аммо авиазарбаларнинг ўзи ИШИДни йўқ қилишга етарли эмас.
“Америкаликлар кунига 50 парвоз қилиб туриб бу ишни амалга ошира олмади. Бу ишни французлар ёки турклар ҳам қила олмайди. Ер усти операцияси ўтказилиши шарт. Аммо бу операцияда минтақада жойлашган мамлакатлар – Туркия, Ироқ, Эрон, Иордания, Сурия иштирок этиши лозим”, - таъкидлади эксперт.
Литовкиннинг фикрича, АҚШ Суриядаги вазиятга айбдордир: “Айнан АҚШ бу ҳуддуда ош пиширди, улар айланиб ҳам, ўргилиб ҳам ошни ичиши лозим. Аммо Россия, шубҳасиз, АҚШга ўз авиацияси, разведка маълумотлари, Яқин Шарқдаги алоқалари билан ёрдам бериши лозим”.