"Манчестер Юнайтед" жамоасининг бош мураббийи Луи ван Гаал ўз жамоасининг Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш бўйича имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

"Ўйлашимча, биз 2017 йилда бу совринга эга чиқамиз. Бунинг учун бизда реал имкониятлар мавжуд. Нега дейсизми? Чунки мен аввал ҳам бундай вазиятда бўлганман.

ЕЧЛ финалига чиқиш ҳам ютуқ сифатида қаралади. Ҳарҳолда журналистларнинг баҳолашича шундай. Финалда ғалаба қозониш учун эса тажриба тўплаш керак.

Ўйлайманки, "МЮ" 1999 йилда ЕЧЛни қай тариқа ютганини яхши эслайди", дейди мураббий.

Қайд этиш керакки, "қизил иблислар" ЕЧЛнинг жорий мавсумини яхши бошлай олишмаган, биринчи турда "ПСВ"дан сафарда мағлубиятга учралганди.

Бугун жамоа ўз уйида 2-тур доирасида "Вольфсбург"га қарши баҳс ўтказади.