Маълум бўлишича, Россия самолётлари томонидан илк авиазарбалар йўлланган Ҳомс вилояти ИШИД жангарилари эмас, Сурия мухолифати назорати остида ҳисобланади. Бу ҳақда Рейтер нашрида ёзилган.

Ўз навбатида Сурия телевидениесида Россия томонидан йўлланган авиазарбалар ИШИД позицияларига қаратилгани ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси кенгаши мамлакат қуролли кучларининг хорижда ҳаракатланишига рухсат беришидан 2 соат вақт ўтиб, рус самолётлари Сурия ҳудудида ҳарбий амалиётларга киришди.