Исёнчи ҳусийчиларнинг “Ансоруллоҳ” ташкилоти Яманда келтириб чиқарган уруш оқибатида ушбу мамлакатдаги барча давлат институтлари вайрон қилинди. Бу ҳақда мамлакат президенти Абдраббо Мансур Ходий баёнот берди.

“Ҳусийчилар ҳамда собиқ президент Али Абдулла Солиҳнинг уларга садоқатли отрядлари давлат институтларига қарши чиқиб, уларни йўқ қилди”, - деди у БМТ Бош Ассамблеяси саммитидаги чиқишида.

Яман етакчисининг таъкидлашича, вазиятнинг назорат остига олинишига Эрон тўсқинлик қилган.

Шунингдек, Ходий ҳукуматга ёрдам берган халқаро коалицияга бошчилик қилган Саудия Арабистони қиролига миннатдорчилик билдирди.