Маст эркак Риштон туманида икки ҳайдовчини тунаб кетди

Жамият 30 Сентябрь 2015 1854

Фарғона вилоятининг Риштон туманида истиқомат қилувчи 32 ёшли Иномиддин Т. маст ҳолатда 1982 йил туғилган Алишер А. га бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилни тўхтатиб, маълум жойга олиб боришни илтимос қилади. Ҳеч нарсадан шубҳаланмаган Алишер йўловчини сўраган манзилига етказиб қўйишга қарор қилади.

“На посту” нашрининг хабар қилишича, йўлда Иномиддиннинг нияти айниб, машинани тўхтатишни талаб қилади. Шундан сўнг ҳайдовчига пичоқ ўқталиб, уни автомобилдан тушириб юборади ва машинани ўзи ҳайдаб кетади. Бироқ кўп юрмасдан автомобиль ўғриси бошқарувни йўқотиб, уни фермер хўжаликларидан бирининг деворига бориб уради. Талончи машина салонини титкилаб, автомобиль ғаладонида сақланаётган ҳайдовчига тегишли 350 минг сўм пул ва “Нокиа” русумли мобиль телефонини олиб, ўз йўлида давом этади.

Жиноий ҳаракатларини тамомламаган Иномиддин “Дамас” русумли машинани тўхтатади ва юқоридаги сценарий асосида ҳайдовчи Давлат Ж. дан туман марказига элтиб қўйишни илтимос қилади. Манзилга етганидан сўнг ҳамёнидан пичоғини чиқариб, Давлатнинг ёнида бўлган 116 минг сўм пулни зўрлик билан олиб қўяди.

Жабрланганлар аризасига биноан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятчи қўлга олинди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар