"Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Порту"га (1:2) қарши кечган Чемпионлар лигаси ўйинидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинда футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Икки марта хато қилганимиз бизнинг ёмон ўйнаганимизни англатмайди. Ёки иккита тўп ўтказиб юборганимиз ҳимоядаги камчиликларимизни кўрсатмайди.

Менимча, шогирдларимни танқид қилиш керак эмас. Менимча улар яхши ўйин кўрсатишди.

"Порту" - қаттиқ тошёнғоққа ўхшади. Уларга ЕЧЛ муҳити кўтаринки кайфият бағишлаган. Маҳаллий мухлислар ҳам ўз севимларини қизғин қўллаб-қувватлаб туришди ва рақибларнинг ўйинини қийинлаштирди.

Қолаверса, мен ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйин ўтказаётган мураббий ролида эдим. Кўрган бўлсангиз, мен Виллианнинг голини нишонламадим ҳам.

Менимча, "Порту" бизнинг гуруҳдаги энг кучли жамоа эмас. Улар вақтинчи биринчи ўринда туришибди. Биз яна ўрнимизга қайтамиз.

Реми ва Фалькаонинг ўйин қайдномасига киритилмагани уларнинг спорт формаси билан боғлиқ. Уларни жазоламадим.

Агар жамоа кетма-кет очколарни йўқота бошласа, демак қайдайдир қарор қабул қилиш керак. Бугунги ўйинни таҳлили қилиш анча қийин.

Ҳозир жамоа ўзига келиши керак. АПЛдаги иккита ўйинни ўз уйимизда ўтказамиз ва иккисини ҳам ютишимиз лозим.

Тўғри, бунинг учун футболчиларни руҳлантириш ва ўзларига бўлган ишончни қайтариш керак. Аммо, бу иш осон эмас", - дейди Моуриньо.