Мумбайда 5 киши 2006 йилги теракт ижрочилари сифатида ўлимга маҳкум қилинди

Жаҳон 30 Сентябрь 2015 1551

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳар суди 2006 йилда поездда портлаш содир этганликда айбланган 12 нафар жиноятчидан 5 нафарини ўлим жазосига ҳукм этди. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, мазкур воқеа 2006 йил 11 июль куни Мумбай шаҳри яқинида ҳаракатланаётган поездда содир этилган бўлиб, бир неча портлашлар натижасида 188 нафар одам ҳалок бўлган, 829 йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан жабр кўрганди.

Икки ҳафта муқаддам 12 нафар гумондор шахснинг барчаси мазкур воқеада айбдор деб топилганди. Уларнинг беш нафари ўлим жазосига ҳукм қилинган бўлса, қолган етти нафар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Беш нафар ўлимга ҳукм қилинганлар поездга бомба ўрнатганлар бўлса, умрбод қамалганларнинг иккитаси портоловчи моддалар тўпламини поездга етказиб берган, яна бир қамоқ жазосига ҳукм қилинган жиноятчи бомбага таймер ва электрон схемани ўрнатиш билан шуғулланган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар