1991-2014 йиллар давомида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги жами 3954 нафар устоз ва мураббийлар турли давлат мукофотлари ва унвонлари билан тақдирланди. Бу ҳақда 29 сентябрь куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган 1 октябрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тақдирларган устоз ва мураббийларнинг 6 нафари «Ўзбекистон қаҳрамони», 122 нафари «Эл-юрт ҳурмати» ордени, 32 нафари «Фидокорона хизматлари учун» ордени, 301 нафари Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, 311 нафари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, 392 нафари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, 291 нафари «Меҳнат шуҳрати» ордени, 506 нафари I ва II даражали «Соғлом авлод учун» ордени, 381 нафари «Дўстлик» ордени, 20 нафари «Жасорат» медали, 1351 нафари «Шуҳрат» медали ва бошқа давлат мукофотлари билан тақдирланди.