Назарбоев БМТ штаб-квартирасини Остонага кўчиришни таклиф қилди

Жамият 30 Сентябрь 2015 3477

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош Ассамблеяси 70-саммити доирасида ўтказилган эктремизмга қарши кураш масалаларига бағишланган брифингдаги чиқишида БМТ қароргоҳини Осиёга кўчириш таклифини берди.

“БМТ бош котибининг таклифига кўра мен ташкилотнинг 70 йиллигига бағишланган саммитда иштирок этдим. Асосий сессияда ва дебатларда Қозоғистоннинг асосий сиёсий ва иқтисодий масалалардаги позициясини изҳор қилдим. Мен яна иккита саммитда иштирок этдим. Бу вақт ичида кўплаб давлат раҳбарлари билан учрашиш имконига эга бўлдим, жумладан, АҚШ президенти Барак Обама билан суҳбат ўтказдим”, - деди Назарбоев.

Шунингдек, у ташкилот қароргоҳини бошқа жойга кўчириш лозимлигини айтиб ўтди: “Агар бу ҳақда қарор қабул қилинса, БМТда 40 минг амалдор ишламоқда. Улар нима қилиб юрганини ҳеч ким билмайди, лекин фақат маошга 5.5 млрд доллар сарфланади. Уларни ҳаракатга келтириш учун, худди биз пойтахтни Олма-Отадан Остонага кўчирганимиздек, қароргоҳни Осиёга кўчиришни таклиф қилдим.

Осиёда ривожланаётган Шанхай, Сингапур, Сеул, Остона бор. Қайси шаҳарга кўчиришни, албатта, муҳокама қилиш лозим”.

Кўпроқ янгиликлар