Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ президенти Барак Обама билан учрашди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида икки раҳбар савдо-иқтисодий, инвестицион ва энергетик соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзаро ҳамкорликнинг минтақадаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашдаги аҳамияти қайд қилинди.