Президент Барак Обама Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни яхшиламоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Обама билан учрашув якунларига кўра баёнот берди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг АҚШ президенти Барак Обама билан учрашуви чоғида икки раҳбар савдо-иқтисодий, инвестицион ва энергетик соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Ўзаро ҳамкорликнинг минтақадаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашдаги аҳамияти қайд қилинди.

“АҚШ ва Россия президентлари учрашиб, ўткир масалаларни ҳал қилиб олганидан жуда мамнунман, - деди Назарбоев матбуот анжуманида. – Жаноб Обама менга Украина ва Сурия масаласидаги музокаралар якунлари ҳақида гапириб берди. У “Россиянинг позициясини тушуна бошладим, биз бирга ишлаймиз”, деди. Қувонарлиси, у президентлигининг қолган бир ярим йили мобайнида икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга интилади”.