ОАВ: Пентагоннинг Россия ва Украина бўйича куратори ишдан бўшатилади

Жаҳон 30 Сентябрь 2015 2789

Пентагоннинг Россия ва Украина йўналишидаги куратори Эвелин Фаркас истеъфога чиқарилади, дея хабар берди Politico АҚШ ҳарбий қўмондонлигидаги ахборот манбасига таяниб.

Фаркас мазкур лавозимда беш йил давомида фаолият кўрсатди. У ўз ишини октябрь ойи сўнгида расман якунлайди. Қайд этилишича, куратор Россиянинг Украинага нисбатан сиёсатига жавоб чоралари, шунингдек, Киевга молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятларини кўриб чиқиш билан шуғулланган.

Шу билан бирга, Фаркаснинг саъй-ҳаракатлари билан Черногориянинг НАТОга аъзо бўлиши масаласи кўриб чиқилмоқда, Кавказорти давлатлари, айниқса Грузия билан АҚШ ҳарбий алоқалари мустаҳкамланди.

Нашр ахборот манбаларидан бирининг маълум қилишича, Фаркаснинг истеъфога чиқиши Барак Обама маъмурияти учун яна бир бош оғриғи бўлиб, унинг ўрнига мақбул номзодни топиш мушкул масала.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар