Оливер Блюм Германиядаги Porsche`нинг бош директори сифатида тайинланди. Бу ҳақда компания пресс-релизида маълум қилинган.

"Блюм ўзининг янги вазифасига 1 октябрь кунидан бошлаб киришади", дейилади хабарда.

У бу лавозимда аввал ишлаган Маттиас Мюллернинг ўрнини эгаллаган. Мюллер бироз олдинроқ Volkswagen автоконцернига раҳбар сифатида тайинланганди.

Душанба куни Volkswagen, Audi ва Porsche`нинг янги моделлар ишлаб чиқарувчилари ўз вазифаларидан озод қилинганди.

Мазкур ишдан бўшатишларга яқиндагина автоконцерннинг дизель билан ҳаракатланувчи машиналардаги дастурий таъминотда аниқланган носозликлар сабаб бўлди. Шу муносабат билан Volkswagen Audi ва Porsche`даги бир қатор топ-менежерларни ишдан бўшатиши тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Volkswagen немис автомобиль концерни атроф-муҳитга зарарли моддалар чиқарилиши ҳолатини текширишни айланиб ўтишувчи дастурий таъминот ўрнатилган 500 мингга яқин автомобилни сотгани учун йирик миқдордаги жаримага тортилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Натижада мазкур автомобиллар чиқарган зарарли моддалар миқдори белгиланган нормалардан 10-40 баробардан ошиб кетган.