Ўрта синфга мансублар сони биринчи марта 1 млрд кишидан ошди

Жамият 30 Сентябрь 2015 1125

Жаҳон бўйлаб 2014 йил якунларига кўра аҳолининг молиявий активлари қиймати 7.1 фоизга ошиб, рекорд даражага – 135.7 трлн еврога етди. Ундан олдинги йилда 126.8 трлн евро кўрсаткич қайд қилинган эди.

Жаҳоннинг 53 мамлакатида тадқиқот олиб борадиган Allianz суғурта компанияси томонидан тайёрланган Global Wealth Report ҳисоботида кўрсатилишича, дунёда ўрта синфга мансублар сони биринчи марта 1 млрд кишидан ошди. Шу билан бирга, активлар қийматининг ошиши ўтган йили бироз секинлашган.

Аҳолининг пул мажбуриятлари активларига нисбатан секинроқ ўсмоқда – 35.2 трлн евро (2013 йилгидан 4.3 фоизга кўпроқ). Шунга қарамай, аҳолининг жаҳон миқёсидаги қарзи молиявий инқироз бошидан буён энг юқори кўрсаткичга кўтарилди.

Кўпроқ янгиликлар