2015 йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штерк билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларнинг амалий масалалари, жумладан турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ҳамда ҳамкорликнинг қўшма институтлари ва бошқа механизмларининг йиғилишлари кун тартиби бўйича томонларнинг таклифлари муҳокама қилинди.