Ўзбекистонлик велопойгачилар Хитойда лицензион мусобақаларда иштирок этади

Спорт 30 Сентябрь 2015 705

Бугун, 30 сентябрь куни велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг олти нафар аъзоси – булар Мурод Холмуродов, Абдулла Акбаров, Юсуп Абреков, Акром Суннатов, Никита Абрамов ва Глеб Горбачев Хитой давлатига йўл олади.

Ўзбекистонлик спортчилар Хитойда 25 ноябрга қадар ўтказиладиган бир йўла 6та лицензион мусобақада иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Холмуродов 2012 йили Лондон (Буюк Британия)да бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларида ватан шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, ўзбекистонлик велоспортчилар 1996 йили Атланта (АҚШ), 2004 йили Афина (Греция), 2008 йили Пекин (Хитой) ва 2012 йили Лондон шаҳрида ўтказилган олимпиада ўйинларида иштирок этганлар. 1996 йилги ўйинларда ватан шарафини Жамолиддин Абдужабборов ҳимоя қилган бўлса, 2004-2008-2012 йиллардаги Олимпиадада Сергей Лагутин иштирок этган.

Кўпроқ янгиликлар