1-4 октябрь куни ўтказиладиган “Сочи-2015” инвестицион форум арафасида РИА Рейтинг агентлиги таҳлилчилари МДҲ давлатларининг энг йирик 200 банкини ўз ичига олган рейтингни эълон қилди.

Унда биринчи ўринни Россия Сбербанки эгаллади. 2015 йил 1 январь ҳолатига кўра ушбу банк активлари 386.69 млрд долларни ташкил қилади. Ундан кейинги 8та ўрин ҳам Россия банклари – ВТБ, Газпромбанк, ВТБ 24, “ФК Открытие”, Москва банки, Россельхозбанк ва ЮниКредит банклар томонидан эгалланди. Ўнинчи ўрин эса Қозоғистоннинг Казкоммерцбанкига берилди.

Рейтингга Россиянинг 3та банки (Бэнк оф Чайна, ББР банк, М2М Прайвет банк) якун ясади.
Рўйхатга Ўзбекистоннинг 9та банки киритилди: Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки (42-ўрин), Ўзсаноатқурилишбанк (61-ўрин), “Асака” банки (86-ўрин), Қишлоққурилишбанк (122-ўрин), Ипотека банк (126-ўрин), Халқ банки (133-ўрин), Агробанк (136-ўрин), КДБ Банк Ўзбекистон (162-ўрин), Ҳамкорбанк (191-ўрин).