Украина президенти Пётр Порошенко Нью-Йоркка ташрифи давомида шамоллаб қолди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Хабарда айтилишича, Порошенко Колумбия университетида қилган чиқиши вақтида шу ҳақда маълум қилган.

"Кейинги 4 кун давомида мен бу ерда бўлиб, совқотдим. ҳозир иситмам 38,5 даражага чиққан. Лекин, шундай аҳволимга қарамасдан, сизлар билан бирга бўлишим керак, деб ҳисоблайман. Дунёдаги етакчи давлатлар раҳбарлари иштирокидаги учрашувларга гувоҳ бўлиш, мен учун жуда муҳимдир", дейди Порошенко.

Украина президенти БМТ Бош Ассамблеясида украин тилида нутқ ирод қилди. У ўз нутқида "Россия Украинага қарши уруш олиб бораётгани" ҳақида сўзлади.