Украина президенти Пётр Порошенко ўзининг президентлик муддати якунлангач, мамлакат номидан Европарламент депутати бўлишни истайди. Унинг бу истаги ҳақида "Интерфакс" хабар берган.

"Мендан ўз президентлигим якунлангач, нима иш билан машғул бўлишни исташим ҳақида сўрашларингиз мумкин. Мен жавоб берардимки, парламент аъзоси бўлишни, Европарламент депутати бўлишни орзу қиламан", дейди Порошенко.

У Колумбия университетида қилган чиқишида шу ҳақида гапирган.

Бироз олдин унинг шамоллаб қолганига қарамасдан, муҳим тадбирларда иштирок этаётгани, у "Украинасиз Европа Иттифоқи ҳам бўлмаслиги" ҳақида гапиргани хабар қилинганди.