Россия президенти Владимир Путиннинг қайд этишича, ИШИД жангарилари аввалданоқ Россияни ўз душмани сифатида эълон қилиб бўлган.

"Сир эмаски, ИШИД Россияга аввалдан ўз душмани сифатида қарайди", дейди Путин.

Унинг қайд этишича, жангарилар Сурияда ўз мақсадига эришса, ўз ҳаракатларини кенгайтиришни мўлжаллаган ва бу ташкилот сафидаги россиялик жангарилар Россияга қайтиб, ўз ёвуз ниятларини амалга ошириши мумкин.

Путин жангариларга қарши энг самарали кураш йўли ҳақида айтиб ўтган.

"Халқаро терроризмга қарши курашишнинг тўғри йўли - Сурия ва Яқин Шарқ ҳудудига ўрнашган жангариларни ўша жойларда бартараф этишдир. Йўқса, улар уйларимизга бостириб келиши мумкин", дейди Путин.