Россия президенти Владимир Путин Сурия раҳбари Башар Асаднинг мухолифат вакиллари билан гаплашишга тайёрлигига умид қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Бундан ташқари у Асаднинг мамлакатдаги вазиятни ҳал қилиш учун зарур йўлларни топишда ўз фаоллигини кўрсатишини кутмоқда.

Россия президенти ўз баёнотида ИШИД жангариларининг ғоялари ислом динига бегона эканига яна бир бор урғу қаратган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Путин Федерация кенгашидан Россия қуролли кучларини хорижда қўллашга рухсат олди.

Кўп ўтмасдан Россия самолётлари Суриянинг Хомс вилоятида илк марта ҳаво зарбаларини амалга оширди.