Қозоғистон транспорт полицияси 16- калибрли ов қуроли ва унга тегишли патронларни олиб кетаётган 30 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.

“2015 йилнинг 29 сентябрь куни Петропавловск станциясида Екатеринбург-Тошкент йўналишида қатновчи йўловчи поездидаги вагонларнинг бирида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир чоғида Ички ишлар вазирлигининг транспорт бўлими ходимлари 30 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қўлга олди. Эркак кишида рухсат берувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 16- калибрли ов қуроли ва унга тегишли патронлар, патронлари билан бўлган газли тўппонча ва ов пичоғи борлиги аниқланиб, олиб қўйилди”, - дейилади Транспортда ички ишлар департаменти матбуот хизмати хабарида.

Қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Петропавловск ИИБнинг вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб борилган. Унга нисбатан Қозоғистон Республикасининг жиноят кодексидаги тегишли моддалар юзасидан жиноий қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.