Қозоғистон таълим ва фан вазирлиги “Мектеп” нашриётига чоп этган мактаб дарсликларига нисбатан билдирилган эътирозларни ҳисобга олиб тузатишлар киритиш, Республика илмий-амалий марказига эса дарсликларни, шу жумладан сиёсий томондан, таҳлил қилиш бўйича ишни кучайтириш мажбуриятини қўйди. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри маълум қилди.

Дарсликлар бўйича республика комиссияси йиғилишида Украинанинг “Мектеп” нашриётининг баъзи дарсликларининг мазмуни бўйича билдирилган эътироз масаласи муҳокама қилинди. Нашриёт чоп этган 10-11-синфлар учун география ва жаҳон тарихи дарсликларида Қрим республикаси Россия субъекти сифатида кўрсатилган.

Маълум қилинишича, бошқа нашриётнинг дарсликларидан фарқли ўлароқ, “Мектеп” нашриёти дарсликларида “Қрим мавзуси бўйича нашриёт ва дарслик муаллифлари томонидан Қозоғистон ҳамда дунё ҳамжамиятининг расмий муносабати тўлиқ тарзда акс эттирилмаган”.

Муҳокама сўнггида “Мектеп” нашриётига “номи тилга олинган дарсликларда билдирилган эътирозларни ҳисобга олиб тузатишлар киритиш” мажбурияти юкланди.