Ральф Лорен Ralph Lauren Corporation раҳбарлигидан кетади

Иқтисодиёт 30 Сентябрь 2015 1047

Модельер Ральф Лорен ўзи асос солган Ralph Lauren Corporation компанияси раҳбарлигидан кетади. Бу ҳақда The New York Times хабар берган.

Унинг ўрнига бундан олдин H&M и Gap компаниясида раҳбар лавозимида ишлаган Стефан Ларссон келиши айтилган.
Маълум қилинишича, Лореннинг бу қарорига компания даромадлари пасайиб кетгани сабаб бўлди.

Дизайнер компания директорлари кенгаши таркибида қолиши ёки янги ғоялар бўлимида ишлаши мумкин.

"Менимча, бу бир қадам ортга чекиниш эмас, фаолиятдаги янги босқичдир", дейди у.

Маълумот учун, Ральф Лорен ўз компаниясига 1996 йилда асос солган. 2014 йил якунларига кўра, компания даромади 7,4 млрд долларни ташкил этган. Операцион фойда 1,1 млрд долларга тенг бўлган. Компания активлари баҳоси 6 млрд доллар, хусусий капитал эса 4 млрд долларга тенг бўлган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар